«Тошкент»
Халқаро логистика маркази

Ўзаро муваффақият логистикаси

«Тошкент» Халқаро логистика маркази
МАРКАЗ ҲАҚИДА

Логистика комплексини барпо этиш махсус ажратилган 18,4 га ер майдонида 2007 йилда бошланди.

Қурилиш жараёни омборхона ва юклар билан ишлашга доир замонавий технологияларни қўллаш асосида амалга оширилди. Натижада юқори сифатли логистика хизматларини кўрсатиш учун барча шароитлар яратилди.

Комплекс 2017 йил март ойида янги ташкил этилган "Interlogistics» МЧЖ компанияси сифатида ўз ишини бошлади.

Логистика комплексига Халқаро логистика маркази – «United Cargo Center» (UCC) номи берилди.
БАРЧА ТУРДАГИ ЛОГИСТИКА ХИЗМАТЛАР
Комплекс юзларни қабул қилиш, сақлаш, божхона расмийлаштириш ва жўнатиш билан боғлиқ барча турдаги логистика хизматларини кўрсатади.

Комплексда барча турдаги – тез бузилувчандан катта ҳажмли юклар билан ишлаш имкониятлари мавжуд.
ҚУЛАЙ ЖОЙЛАШУВ

Маказ асосий регионал ва халқаро транспорт йўналишларига нисбатан қулай жойлашган:
- Сергели темир йўл станциясидан 2 км;
- Тошкент автомобиль халқа йўлидан 3 км;
- Тошкент аэропортидан 7 км;
- Келес шимолий чегара темир йўл станциясидан 43 км.
АСОСИЙ ҚУРИЛМАЛАР

- автоматик ўт ўчириш тизими билан жиҳозланган умумий майдони 18000 кв. м тўла ёпиқ оборхоналар;
- умумий майдони 800 кв. м бўлган совутиш ва музлатиш камералари;
- юк кўтариш қуввати 10 тоннагача бўлган кранлар билан жиҳозланган умумий майдони 20000 кв. м усти ёпиқ оборхоналар;
- умумий майдони 22000 кв. м бўлган контейнер майдончалари.
ЁРДАМЧИ ИНФРАТУЗИЛМА

- темир йўл ва автомобиль кириш йўлакчалари, рампалар;
- электр и дизель автоюклагичлар;
- ёқилғи қуйиш пункти;
- автомобиль тарозиси;
- трансформатор подстанцияси ва дизель электрогенератор;
- насос станцияси и сув заҳиралари;
- офис биноси;
- видеокузатув ва ҳудудни қўриқлаш сигнализация тизими.
Хизматлар
Буюртмачининг ихтиёрига кўра, юк тўла ёпиқ омборхонада, усти ёпиқ омборхонада ёки контейнер майдончасида сақланиши мумкин. Шу билан бирга, юк контейнерда ҳам сақланиши мумкин. Куну-тун қўриқлаш хизмати, юқори тиниқликдаги ва сезгир харакат датчиклари билан жиҳозланган видоекузатув тизими юкларни ишончли ҳимоя қилиш ва сақлаш имконини беради.
Қайтиш
Буюртмачининг аризасига кўра, юклар қўлда ёки махсус юклаш техникаси ёрдамида тушириб олиниши ва юкланиши мумкин. Юкнинг мақомига кўра, у божхона омборхонасига, оддий вақтинча сақлаш омборхонасига, бошқа транспорт воситасига ва контейнерга тушириб олиниши
Қайтиш
Комплекс ҳудудида божхона хизмати фаолият юритади. Шунга кўра бу ерда импорт ва экспорт юкларини декларация қилиш ва божхона ҳужжатларини расмийлаштириш имкони мавжуд. Юклар тўлиқ ёки қисман божхона кўригидан ўтказилиши, ИМ-70, ИМ-40 ва бошқа божхона режимларига расмийлаштирилиши мумкин.
Қайтиш
Логистика маркази ҳудудида турли юкларга божхона ҳужжатларини расмийлаштиришга мўлжалланган майдони 5400 кв. м бўлган ёпиқ божхона омборхонаси фаолият олиб боради. Комплексда турли транспорт воситалари билан келтирилган импорт ва экспорт юкларига божхона ҳужжатларини расмийлаштириш имкони мавжуд.
Қайтиш
Комплекс ҳудудида божхона режими остида бўлган сақлаш майдончалари мавжуд. Улардан бири усти ёпиқ омборхонада, иккинчиси эса контейнер майдончасида жойлашган. Бу контейнерларни, катта ҳажмли ва оғир юкларни тўғридан-тўғри божхона назорати зонасига қабул қилиш имкониятини беради.
Қайтиш
Комплексда контейнерларни темир йўл платформасидан автомобиль транспортига ёки сақлаш майдончасига тушириб олиш ва қайта юклаш, контейнерни омборхонага етказиш, ичидаги юкларни тушириш, контейнерни юклашга тайёрлаш, юкларни маҳкамлаш ускуналарини монтаж қилиш, контейнерга юкларни ортиш ва уларни маҳкамлаш, контейнерларни жўнатиш ва бошқа ишлар амалга оширилади.
Қайтиш
Логистика марказида маълум температура режимида сақланиши лозим бўлган юклар учун мўлжалланган совутиш ва музлатиш бокслари мавжуд. Мазкур боксларда маҳсулотлар – 25°C гача булган температурада сақланади. Ўрнатилган температура узлуксиз электр таъминотига эга бўлган махсус совутиш ускуналари ёрдамида амалга оширилади
Қайтиш
Логистика марказида катта ҳажмли ва катта оғирликдаги юкларни тушириб олиш, сақлаш ва юклаш имкониятлари мавжуд. Булар саноат ускуналари, турли хил металлар, ёғоч ва тахталар, станоклар, электр двигателлари, трансформаторлар, генераторлар, турбиналар, катта ҳажмли идишлар ва бошқа нарсалар бўлими мумкин.
Қайтиш
Контейнер ва вагонларни йўл хизматлари белгиларидан, трафаретлардан, симлардан, ички маҳкамлаш ускуналаридан ва бошқа нарсалардан тозалаш ишлари амалга оширилади.
Қайтиш
Буюртмачининг аризасига кўра, логистика марказидан юкларни темир йўл ва автомобиль транспортида республиканинг бошқа ҳудудларига жўнатишни ташкил этиш имконияти мавжуд.
Қайтиш
Комплекс ҳудудида юкланган ёки бўш автотранспорт воситаларининг оғирлигини ўлчашга мўлжалланган электрон тарози
Қайтиш
Марказда темир йўл ва автомомобиль транспорт воситаларини юклаш ва йўл ҳужжатларини расмийлаштириш амалга оширилади.
Қайтиш
Янгиликлар
Транспорт ва логистика янгиликлари
12-10-2018

Товарларни транзит ташиш қоидалари такомиллашмоқда

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси тегишли низомга ўзгартиришлар киритди.

Транспорт ва логистика янгиликлари
06-10-2018

Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги авиайўналишларни кенгайтириш таклиф қилинди

Тошкентда Ўзбекистон-БАА бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Транспорт ва логистика янгиликлари
19-09-2018

Тошкентда темир йўл компаниялари раҳбарлари ўзаро музокара ўтказди

19 сентябрь куни Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар темир йўллари маъмурияти раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.

Транспорт ва логистика янгиликлари
14-09-2018

Ўзбекистонда илк пуллик автомобиль йўли қурилади

Самарқанд - Тошкент йўналиши бўйича давлат - хусусий шериклик асосида автомобиль йўлини қуриш масаласи муҳокама қилинди.

Транспорт ва логистика янгиликлари
14-09-2018

Тошкентда транспорт соҳасида I халқаро конференция бўлиб ўтади

Конференция мавзуси - «Марказий Осиё халқаро транспорт коридорлари тизимида: амалга оширилмаган имкониятлар ва стратегик истиқболлар».

Транспорт ва логистика янгиликлари
04-09-2018

Ўзбекистон Тожикистоннинг йўловчи ва юк поездларига имтиёзлар тақдим этди

Бу ҳақида Тожикистон транспорт вазирлиги хабар берди.

1 2
Манзил
OOO "Interlogistics"
Ўзбекистон, Тошкент,
Cергели тумани,
Қурувчилар мавзеси, Хонобод кўчаси, 3
Telephone:
+998 (99) 003-08-88
+998 (71) 231-23-09
info@uсс.uz